Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ли Сзянхуа Самарқандда бўладиган “UN PUBLIC SERVICE FORUM 2025” форумини юқори савияда ўтказиш бўйича тавсиялар берди

Ли Сзянхуа Самарқандда бўладиган “UN PUBLIC SERVICE FORUM 2025” форумини юқори савияда ўтказиш бўйича тавсиялар берди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жанубий Кореяда UNDESA раҳбари-БМТнинг бош котиби ўринбосари Ли Сзянхуа билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида UNDESA раҳбари-БМТ бош котиби ўринбосари мамлакатимизда электрон ҳукумат соҳасининг ривожланиш ҳолати ва бу борада БМТнинг электрон ҳукумат ривожланиши рейтингида Ўзбекистон ўрнини ошириш ва 2030 йилга қадар ТОП-30 давлатлар қаторига киритиш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ва саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

Шу билан бирга, Ли Сзянхуа “UN PUBLIC SERVICE FORUM 2025” форумининг 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши билан самимий қутлаб, форумни ташкилий жиҳатдан юқори савияда ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди. 

Шунингдек, АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш, электрон ҳукумат рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини янада яхшилаш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттириш, IТ соҳасида ёшларнинг ўрнини янада ошириш бўйича таклифлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг