@ - “кучукча”ни “шиллиққурт”, “маймуннинг думи”, “Ойнинг қулоғи” дейдиганлар бор

1965 йили Массачусетс технология институтида “MAIL” номли илова яратдилар. У операцион тизим базасида ишлар эди. Компьютер фойдаланувчилари у орқали бир-бирларига қисқа хабарлар юборардилар. Хабарларнинг бари "MAIL BOX”, яъни почталар қутисида сақланарди. Демак, электрон почталар интернетдан олдин туғилган, хабарлар аввало компьютер орқали алмашилган.
1971 йили Рэй Томлинсон узоқдаги компьютерларга ҳам мактуб жўната оладиган иловани ишлаб чиқди. Айни шу вақтда ўша биз билган “кучукча” – “@” ҳам туғилди. У инглизча “at” – “да” предлогининг қисқартмасини ифодаларди. Масалан, eshmat@mail.ru Эшмат “mail.ru”да эканини англатади. Яъни, уни шу ерда топишингиз мумкин, бу унинг манзили.
“Кучукча”нинг номлари кўп: Италияда уни “шиллиққурт”, Нидерландияда “маймуннинг думи”, Қозоғистонда “Ойнинг қулоғи” дейишади.
1972 йили Томлинсон электрон почталар фаолиятини ривожлантирди ва осонлаштирди. Унда мактубларни тартибга келтириш ва алоҳида рўйхат ташкил қилиш имкони бўлди.
1975 йилдан электрон почта ARPANET орқали ишлашга мослаша бошлади. Шунингдек, электрон почталарнинг мавқеи ошиб, давлат даражасида фойдалана бошланди.
1987 йили 20 сентябрда халқаро даражадаги илк электрон мактуб Хитой ва Германия ўртасида алмашилинди.
1994 йилдан реклама мазмунидаги хатлар – спамлар жўнатишни бошлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter