Космосга ҳаво шарида парвоз қилишни истайсизми? Марҳамат!

Япония шимолидаги Саппоро шаҳрида жойлашган Iwaya Giken компанияси 2012 йилдан буён янги космик аттракцион – стратосфера устида ишламоқда. Бу коинот чеккасигача борадиган индивидуал тижорат ҳаво шарларидир. 25 километр баландликка кўтариладиган 4 соатлик парвоз учун 180 минг доллар тўлаш керак.
У ракета ёки анъанавий шардан фарқли ўлароқ, қайта ишлатилиши мумкин бўлган гелий билан ишлайди. Парвозлар Япония ҳудудидаги хавфсиз ҳаво ҳудудида амалга оширилади.
Мақсад космик туризмни ҳамма учун очиқ қилишдир. Биринчи рейс шу йилга режалаштирилган. Космосга саёҳат қилиш учун аризалар август ойи охиригача қабул қилинади. Танланган дастлабки беш йўловчи октябрь ойида эълон қилинади, парвоз куни эса об-ҳавога қараб белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter