Компенсация қилинадиган халқаро IТ сертификатлар рўйхати янгиланди

Янги IТ тенденцияларга биноан, компенсация қилинадиган халқаро IТ сертификатлар рўйхати янгиланди.
Тасдиқланган рўйхатдан 34 та компания ва улар томонидан тақдим этилаётган 329 та сертификат ўрин олган.
Янгиланган рўйхатга ҳозирда талабгир бўлган киберхавфсизлик, сунъий интеллект, булутли технологиялар, маълумотлар илми ва таҳлилчиси ҳамда маълумотлар таҳлилчиси каби йўналишлар қўшилди.
Шуниндек, Linux, Foundation, Nvidia, Databrisks, Tableau, Pover Platform, ODOO ва Yandex каби илгари рўйхатда бўлмаган янги етакчи IТ компанияларнинг сертификатларига ҳам ўқишингиз мумкин.
2025 йил 1 апрелга қадар ўқув курслари ва имтиҳон харажатлари учун қисман ёки тўлиқ тўлов қилинган шартнома ва унга мувофиқ амалга оширилган тўлов квитанцияси тақдим қилинган тақдирда, компенсациялар аввалги рўйхат асосида қоплаб берилади.
Халқаро IТ сертификатга ўқиш ва олиш харажатларини компенсация қилиш учун аризаларни my.gov.uz портали орқали юборишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter