Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кипр Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили билан самарали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Кипр Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили билан самарали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов Кипр Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ҳамда Cyprus Invest директори ўринбосари ҳамроҳлик қилган Кипр Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Суҳбат чоғида самарали ҳамкорлик истиқболлари ҳамда олдинга қўйилган аниқ мақсадлар муҳокама қилинди. Кипр делегацияси, жумладан, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда иқтисодий жадал ривожланишини эътироф этди.

Вазир Ш. Шерматов чет эл компанияларининг Ўзбекистон бозорига киришини осонлаштирувчи “Zero risk” ва “Enterprise Uzbekistan” дастурлари ҳақида гапирди.

Шунингдек, иқтисодиётнинг АКТ соҳаси янги иш ўринлари яратиш ва ёшларни юқори маошли ишлар билан таъминлашда муҳим драйвер эканини таъкидланди.

Вазир IT Park фаолияти, солиқ имтиёзлари, резидентлар сонининг ўсиши ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, Кипр Республикаси билан барча муҳим соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Кипр Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси К. Ёргаллису ҳам Кипр Республикаси ҳукуматининг АКТ соҳасида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг