Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида АКТ хизматларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, сайёр қабулга ташриф буюринг

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида АКТ хизматларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, сайёр қабулга ташриф буюринг

Нукус шаҳрида АКТ соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш, муаммоли масалаларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб чиқиш бўйича Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбарияти ҳамда вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида 17 август куни соат 16:00 да фуқаролар билан очиқ сайёр қабул ўтказилади. 

Шу муносабат билан сизда АКТ хизматларидан фойдаланишда муаммолар, соҳани ривожлантириш юзасидан таклифларингиз бўлса, сайёр қабулга ташриф буюришингиз сўралади.

Манзил: Нукус шаҳри, Сарбиназ МФЙ, Қорақалпоғистон кўчаси 23-уйда жойлашган Ёшлар ишлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси биноси.

Батафсил маълумот олиш учун телефон: 61-222-14-51

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг