Картадаги пулни ечиб олган — жиноятчи эмас
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида яшовчи 28 ёшли Т.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан номаълум сабабларга кўра 4 616 000 сўм пул ечиб олинганлигини маълум қилди.
Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ҳаммаси ойдинлашди. Т.М. ойлик автокредит тўловини вақтида амалга оширмаган, шу сабабли унинг номидаги банк картасидан 4 616 000 миқдоридаги пуллар банк томонидан ечиб олинган.
Мазкур ҳолат бўйича иш Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатилди, дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter