Ўзганинг номига онлайн кредит расмийлаштирган сохта оператор қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи (аёл) Н.С. ички ишлар органларига арз қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра, 15 700 000 сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилди.
Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 32 ёшли О.У. содир этганлиги аниқланди.
Воқеа тафсилоти: О.У. жабрланувчи Н.С.га қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништириб, СМС-хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритган, сўнгра Н.С.нинг номига 15 700 000 сўм миқдорида онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувидаги банк пластик картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.У.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter