IT-тарих: Ҳайдовчисиз бошқариладиган машиналар замонавий ихтиро эмас

Охирги вақтлар ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар ҳақида кўп эшитяпмиз. Машҳур автоконцернлар робомобиль технологияси устида ишламоқда. Кўпчилик автопилотларни замонавий ихтиро, деб ўйлайди. Аслида бундай эмас. Бу бўйича илк уринишлар 1980 йилдан бошланган. New York Times газетасида мўъжизавий машиналар ҳақида ҳикоялар чоп этилган.
1916 йилда Арчибальд Лоу томонидан радиобошқарувга эга дрон ва самолётга ўхшаб кетадиган транспорт воситаси кашф этилди. Албатта, бу даврнинг ихтиролари амалий аҳамиятга эга бўлмаган, тажриба орттириш мақсадида ясаб кўрилган. Бундан кейинги лойиҳаларда ҳам автономликка кўпроқ эътибор берилган, лекин улар масофавий бошқарилмаган.
Масалан, 1980 йили Эрнст Дикманс немис тадқиқотчиларини жамлаб, ҳайдовчисиз автомобиль устида иш бошладилар. «Прометей» деб номланувчи лойиҳа доирасида бир қанча илмий ишлар ёзилди. Мураккаб машина билан шуғулланиш анча вақт олди ва 1994 йили «VAmP» Mercedes автомобили Париж кўчаларида ҳаракатлана бошлади. У мустақил равишда соатига 130 километр тезликда ҳаракатланган.
2004 йилга келиб DARPA Grand Challenge робот-автомобиллари иштирокида илк мусобақа ташкил этилди. Шундан сўнг кўплаб йирик автомобиль компанияларида ҳайдовчисиз машина яратиш ғояси туғилди. General Motors, Volkswagen, Audi, BMW, Volvo, Nissan, Google, Tesla Motors автоконцернлари бу борада ўзларини синаб кўрдилар.
Гувоҳи бўлганингиздек, ҳайдовчисиз машина ҳақида анча йиллардан бери бош қотириляпти, лекин ҳамон уларнинг йўли очилиб кетгани йўқ. Зеро, бу ҳазилакам ихтиро эмас. Автомактабда ўқиган, имтиҳондан ўтиб, қўлига ҳайдовчилик гувоҳномасини олган, кап-катта, ақл-ҳуши жойида инсонлар иштирокида автоҳалокатлар содир этилаётган айни вақтда ҳаёт-мамот масаласини техникага батамом топшириб қўйишга шошишмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter