Навигаторга ишонган ҳайдовчи пиёдалар осма кўпригига чиқиб кетди
Таиландда навигаторга ишонган ҳайдовчи дарё устидан ўтказилган пиёдалар осма кўпригига чиқиб кетди.
Орадан пича вақт ўтиб, маҳаллий кишининг эътиборини тор кўприкда осилиб қолган машина тортди. Машина ёнида бир аёл жонҳолатда ёрдамга чақирарди.
Honda City седани жуда хавфли ҳолатда тўхтаб қолган, олд чап ғилдираги жарлик устида осилиб қолганди. Машинани иккита трактор ёрдамида эсон-омон чиқариб олишди.
Рулда бўлган аёлнинг айтишича, электроникага батамом ишониб, у кўрсатган йўлдан юрган. Қизиғи, ҳайдовчи тўғри ҳаракатланганини таъкидлаб, бўлган воқеада зиғирча ҳам ўзини айбдор ҳисобламаяпти. Навигатор учун дастурий таъминот ишлаб чиққан компания айбдор эмиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter