Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёшда сўнгги 7 йилдаги энг кучли портлаш юз берди

Қуёшда сўнгги 7 йилдаги энг кучли портлаш юз берди

Фото: NASA SDO

Қуёшни кузатиш хизматлари 23 февралга ўтар кечаси экстремал даражали учта портлаш содир бўлганини қайд этишди.

Энг кучли портлаш Ўзбекистон вақти билан соат 03:34 га тўғри келди — унинг кучи X6.3 индексни ташкил этди.

Бунгача Қуёшда энг кучли портлаш 2017 йилда кузатилган — X8.2 индексли портлаш қайд этилганди.

Янги цикл давридаги портлашлар такрорланиши ва кучи ошиб бораётгани унинг фаоллик чўққиси яқинлашаётгани ва прогнозларга нисбатан эртароқ юз бериши мумкинлигидан дарак бермоқда.

Қуёшнинг фаоллик даври ҳар 11 йилда такрорланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг