IT-ҳуқуқ: Ёпиқ ва очиқ савдонинг қандай фарқи бор?

Савол: Ёпиқ ва очиқ савдонинг қандай фарқи бор?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг Буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги Низомда бу ҳақида аниқ ёзиб қўйилган.
Ёпиқ савдо — таъминланган токенларни чекланган инвесторлар орасида оммавий эълон қилмасдан ва реклама компанияси ўтказмаган ҳолда жойлаштириш орқали ўтказиладиган савдо тури.
Очиқ савдо — таъминланган токенларни чекланмаган инвесторлар орасида реклама компаниясини ўтказган ҳолда, шу жумладан таъминланган токенларнинг оммавий таклифини жойлаштириш орқали ўтказиладиган савдо тури.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter