Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

iPhone 15 – журналистлар нигоҳида!

iPhone 15 – журналистлар нигоҳида!

Фото: Maxres

Ижтимоий тармоқларда iPhone 15 ва 15 Pro смартфонлари ҳақида илк фикрлар пайдо бўлди.

IТ нашрларда фаолият юритувчи журналистлар iPhone 15 смартфонлари ҳақидаги илк таассуротлари билан бўлишиб, қурилмаларнинг янги функциялари ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

iPhone 15 ва 15 Plusни синовдан ўтказган журналистлар одатда янги Apple қурилмаларида кўплаб янги функциялар пайдо бўлганини таъкидлашди.

Pocket-Lint канали муаллифлари эса смартфонлардаги мат панелга ижобий фикр билдиришди. Тhe Verge мухбири Ден Зейфертнинг айтишича, қурилмаларнинг Lightningдан USB-C га ўтиши фойдаланувчилар томонидан узоқ вақтдан буён кутилган оламшумул янгилик экан.

Шунингдек, MobileSyrup портали муаллифлари гаджетлар унумдорлиги янада ошганини алоҳида эътироф этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг