Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронлик фирибгарлар iPhone харидорларини машҳурлар ёрдамида чув туширишди

Эронлик фирибгарлар iPhone харидорларини машҳурлар ёрдамида чув туширишди

Фото: Wylsacom Red

Маълумки, худди санкцияга тушган Россия каби, Эронга ҳам Apple қурилмалари расман етказилмайди. Аммо бу эронликлар айфонсиз қолишяпти дегани эмас: учинчи мамлакатлар орқали айланма йўллар очиб олишган, табиийки, нархларда логистика учун қўйилган устама аксини топяпти. Бир минтақа доирасида у тахминан бир хил: тегишли равишда бозор нархи шундай шаклланмоқда.

Аммо Эрондаги Kourosh фирмаси ҳаммадан чаққон чиқиб қолди: катта реклама акциясини бошлаб, ўз харидорларига iPhone 15 ни икки баравар арзонга келтириб беришни ваъда берди. Эмишки, ўртадаги ҳамма ортиқча воситачиларни олиб ташлаб, смартфонларни тўппа-тўғри Хитойдаги омборлардан келтириб берармиш.

Шубҳалими? Бўлгандаям учига чиққан фирибгарлик! Ҳеч ким ярим нархига айфонли бўлмади — ғирт фирибгарларга йўлиқишибди.

Фирибгарлик шунчалик қанот ёйганки, буни рақамлар ҳам айтиб турибди: арзон айфонга орзумандлардан олдиндан нақ 35 млн доллар йиғиб олишган, минглаб одамлар тузоққа тушган. Гап шундаки, кўпчилик машҳурларга ишонган: Kourosh маҳаллий блогерлар, спортчилар, шоу-бизнес вакилларидан рекламада фойдаланган. Фирибгарлик фош бўлганидан сўнг, тушунарли сабабларга кўра, ўша машҳурлар ўзлари ҳам алдов қурбони бўлишганига ишонтиришга уринишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг