Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск: “Биргина ёрдамчим бор, у ҳам ярим ставкада ишлайди” (интервю)

Илон Маск: “Биргина ёрдамчим бор, у ҳам ярим ставкада ишлайди” (интервю)

Фото: WSJ

23 май, сешанба куни Илон Маск The Wall Street Journalга интервю берди. Замонамизнинг энг бой ва машҳур кишиларидан бири ушбу суҳбатда нималар деди? Энг қизиқ саволларга жавобларни қуйида ўқинг!

1. “Марсга учувчиларга қўйиладиган асосий талаблар — соғлом фикрлаш ва барқарорлик. Ахир парвознинг ярмида кимдир ақлдан озиб, шлюз (эшик)ни очиб юборишини истамайсизку”.

2. “Мендан: “Ўзга сайёраликлар мавжудлигини исботловчи бирон далилингиз борми, деб кўп сўрашади: тўғриси, уларни кўрмаганман, грин-картани қўлга киритган пайтимда чўнтагимдаги ўзга сайёраликнинг рўйхатдан ўтганлик картасини ҳисобламаганда” (асли жанубий африкалик бўлган Маск ўзини “ўзга сайёралик” деб ҳазил қилган).

3. “Аксарият америкаликлар ҳукумат тепасида “нормал” одам ўтиришини афзал билишади. Мен ҳам шундай фикрдаман. Шундай бўлса барчамиз учун мақбул, деб ўйлайман”.

4. “Кўпчилигимиз тараққиёт тоабад ва уни уни ҳеч ким буза олмайди деб ўйлаймиз — империялар тарихида бундай фикрлар уларнинг таназзули арафасида, айниқса, кенг тарқалган. Ҳозир дунёда империянинг ана шу сўнгги босқичи ҳукм сурмоқда”.

5. “Ҳеч кимга криптовалюталар сотиб олишни, Dogecoin фермаларига пул тикишни ёки шундай нарсаларни тавсия қилмайман. Балки билганингиздан қолмассиз, аммо маслаҳат бериш бурчим, бу қўлингиздан келади, бироқ оқилона қарормас. Dogecoin — менинг севимли криптовалютам, энг яхши юмор унда, итлари ҳам бор.

6. Ҳар бир компанияда олдинга тортувчи одамлар, шунинг баробарида оёққа тушов бўлувчилар топилади. Twitterда шундай бўлганди: 10 кишилик мажлисда бир киши акселератор (олдинга тортувчи), қолганлар эса тормоз бўлганди. Шунинг учун ҳам улар узоққа кетишмади”.

7. “Бизда OpenAI, Microsoft, Google DeepMind бор ва бу пойгага тўртинчи от ҳам қўшилиши мумкин” (Маск сунъий интеллект соҳасидаги курашга ҳадемай Tesla ҳам қўшилишига ишора қилган).

8. “Бу (сунъий интеллект) кўп жиҳатдан икки тиғли қилични эслатади. Агар сизда ҳам нарсани муҳайё қилувчи ва бажарувчи жин бўлса, унда албатта хавф ҳам ёнингизда. Менимча, сунъий интеллектнинг ҳукуматлар даражасида илк қўлланилиши қуролланиш технологиялари соҳасида бўлади”.

9. “У (сунъий интеллект) Терминаторга айланиши эҳтимоли нулга тенг. У инсониятни йўқ қилиб юбориши эҳтимоли йўқ ҳисоби. Ёки сайёрамиздаги барча одамларнинг хавфсизлигини назоратига олади, Ердаги жами ҳисоблаш тизимлари ва қуролланиш тизимларини тизгинлаб, гўёки суперэнагага айланади.

10. Хитой ва Тайван ўртасида ўсиб бораётган зиддият ҳақида: “Бу кетишда катта муштлашувгача ўсиб бориши эҳтимоли катта. Бу ҳақда ўйлаш ҳам қўрқинчли, жаҳон иқтисодиёти учун ҳалокатли оқибатларини тасаввур ҳам қилиш қийин. Иқтисодий томонлама Хитой ва Тайван сиам эгизакларига ўхшайди. Агар бу амалга ошса (уруш чиқса), ажралиш чиндан ҳам даҳшатли бўлади”.

11. Илон Маскнинг ворислари ҳақида: “Муайян одамлар бор, мен буни директорлар кенгашида айтганман: “Агар мен билан кутилмаган ҳодиса юз берса, ўрнимни кимлар эгаллаши кераклигини тавсия қилганман. Албатта, якуний қарорни улар қабул қилишади.

Ворислик — энг мураккаб ва абадий муаммолардан бири. Мамлакатлар, қироллар, президентлар, бош вазирлар, компаниялар раҳбарларини тарих ибтидосидан буён шу масала қийнаб келади. Бунинг тайёр ечими йўқ”.

Ўз болаларим, ҳатто уларда қизиқиш, мойиллик ва қобилият бўлган тақдирда ҳам, компанияларимда автомат тарзда улушга эга бўлишлари тарафдори эмасман. Буни хато деб ҳисоблайман.

12. Илон Маск тайм-менежмент (вақтдан унумли фойдаланиш) ҳақида: “Компанияларни кунбай тақсимлашга ҳаракат қиламан, шунинг учун, масалан, бугун Tesla куни. Балки ғалати туюлар, менинг ярим ставкада ишловчи бор-йўғи биргина ёрдамчим бор. Кўп ишлар рўйхатини ўзим тузаман, шунинг учун истиқболда (кейин) нималар бўлишини ўзимдан бошқа яна биров билиши мумкин эмас”.

13. Илон Маск ҳозир Tesla заводини қуриш учун қайси мамлакат қизиқ туюлаётгани ҳақида: “Эҳтимол, биз шу йил охирида янги жой борасида бир тўхтамга келиб оламиз”.

Шу саволга қўшимча берилган “Ҳиндистон қизиқми” деган саволга Илон Маск шундай жавоб берди: “Сўзсиз”.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг