Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск: Марсга чипталарни «деярли ҳамма» сотиб олиши мумкин – унинг нархи 100 минг доллар

Илон Маск: Марсга чипталарни «деярли ҳамма» сотиб олиши мумкин – унинг нархи 100 минг доллар

Фото: "ixbt.com"

Илон Маск Марсга чипталарни «деярли ҳамма» сотиб олиши мумкинлигини айтди. Шу билан бирга, у 100 000 долларлик шартли нарх ҳақида айтиб ўтди . Агар бундай миқдорда пулингиз бўлмаса, унда  кредит олишингиз мумкин.

Яқинда берган интервюсида Маскдан бундай саёҳатнинг нархи ҳақида сўрашди. Унинг таъкидлашича, нарх қисман иқтисод, шунингдек, Марсда шаҳар қуриш учун зарур бўлган миллионга яқин одамни жалб қилиш учун саёҳатни арзон қилиш зарурати билан боғлиқ.

«Aгар Марсга саёҳат учун тахминан 100 000 доллар керак бўлса, менимча, деярли ҳар ким ишлаши, тежаши ва 100 000 доллар йиғиб, агар хоҳласа Марсга бориши мумкин. Биз Марсга боришни истаган ҳар бир киши учун нархни ҳамёнбоп қилмоқчимиз» – дейди Маск.

2020 йилда Маск 2050 йилгача шаҳар қуриш учун 1 миллион одамни Марсга жўнатиш учун 10 йил давомида 1000 та SpaceX космик кемасини қуришга умид қилаётганини айтган эди. Кейинчалик у биринчи одам Марс юзасига 2029 йилда қадам қўйишини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг