Илк роботлар аёл қиёфасида яратилган

Роботлар тарихи эллинлар даврига бориб тақалади. Лекин уларни робот эмас, замонавий роботларнинг прототиплари, дейиш тўғрироқ бўлади. Чунки улар автоматик бошқарувга эга бўлган механик одамлар эди.
Фарос оролида қурилган маёққа 4 та аёл ҳайкали ўрнатилди. Улар кундузи қуёш нурида товланиб турган, тун ёруғи ҳам уларни ёрқин ёрита олган ва узоқдан ҳам аниқ кўриниб турган. Ҳайкалчалар маълум вақт оралиғида ўгирилиш ва қўлини ишлатиш имкониятига эга бўлган. Тунда денгизчиларни қирғоқ яқинлигидан огоҳлантириб, ўзидан карнай садоларини чиқарарди.
Ал-Жазарнинг ихтироси ҳам роботларга яқин эди. У 4 та механик мусиқачига эга қайиқ ясади. Ундаги жонсиз мусиқачилар турли мусиқий асбобларда куй ижро этолганлар.
1495 йилларда Леонардо да Винчи инсон шаклидаги роботни қаламга олган. Расм анатомик тадқиқотларга асосланган, деган фаразлар ҳам мавжуд.
XVI—XVIII асрларда Ғарбий Европада ташқи томонидан одамлар ва ҳайвонларга ўхшаш техникалар кенг тарқалди. Масалан, "Испан монахи" деб номланадиган робот қўлини ишлатолган, бошини қимирлатолган. У 1560 йили механик Хуанело Турриано томонидан император Карла V учун ясалган экан.
1738 йили француз ихтирочиси Жак де Вокансон флейта чалишни биладиган одамга ўхшаш қурилмани кашф қилди.
1930 йили немис ва голланд мутахассислари томонидан кўринишидан одамни эслатадиган, оддий ҳаракатларни бажариш, кишиларнинг буйруғига асосан гапиришни уддалайдиган қурилма ишлаб чиқилди. Уларнинг сони 38 та эди.
1968 йили япон компанияси "Kawasaki" робот ишлаб чиқариш учун лицензия олди. Иши ўз муваффақиятини исботлаб, роботларни бошқа мамлакатларга экспорт ҳам қилди. 1980 йилга келиб Японияда роботлар бозори сезиларли даражада ошди, 2000 йилда мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. 2013 йили япон роботлари фазогирликни ҳам эпладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter