Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ID-картаси борларнинг my.gov.uz хизматларидан фойдаланиш имконияти янада ортади (видео)

ID-карта эгаси my.gov.uz порталида автомат рўйхатдан ўтган ҳисобланиб, электрон давлат хизматларидан ортиқча оворагарчиликсиз фойдалана олади.

Шу кунгача Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 378 та хизмат йўлга қўйилган бўлиб, айрим хизматлардан фойдаланишда электрон рақамли имзо талаб этилади.

Электрон-рақамли имзо ўзи нима?  ЭРИ — бу анъанавий қўл имзонинг рақамли (электрон) шакли. Муҳим жиҳати, ЭРИ қонунчилик билан анъанавий имзога тенглаштирилган. У электрон ҳужжатларни имзолаш ва ҳақиқийлигини текширишда шахсни тасдиқлаш учун хизмат қилади.

Масалан, шундай нотариал ҳужжатлар ва муҳим маълумотлар борки, уларни электрон рақамли имзосиз бошқариш мумкин эмас!

Aгар сизда ID-карта бўлса, имкониятларингиз янада кенгаяди! Негаки унга электрон рақамли имзо калити сертификати юкланган бўлади ва бу сизга бир қанча қулайликларни тақдим этади.

My.gov.uzда ушбу имкониятдан қандай фойдаланиш мумкин?

Шунчаки One ID тизимида ID-карта орқали киришни белгиланг, имзо чекишда ҳам айнан ID-картани танланг! Смартфонингиздаги NFC модули орқали осонгина ID картани тасдиқлашингиз мумкин. Энди сиз my.gov.uzнинг барча хизматларидан тўлақонли фойдаланиш имкониятига эгасиз!

Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан яна бир қулайлик.

Aгар биометрик паспортни ID-картага ўзгартирмоқчи бўлсангиз, исталган вақтда my.gov.uz орқали ариза юборишингиз мумкин. Бу жуда осон!

Хизматлар рўйхатидан, “Паспортни ID-картага алмаштириш учун ариза юбориш” бўлимини танланг. Жараён атиги икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда хизматдан фойдаланиш шартлари билан танишиб чиқиб, тасдиқлайсиз. Иккинчи босқичда Миграция бўлимига бориш санаси, вақти, ҳудудини белгилаш каби содда амалиётларни бажарган ҳолда аризани тўлдирасиз. Энди бемалол ўзингизга қулай вақтда йиғиш пунктига борсангиз бўлади.

My.gov.uz билан барчаси жуда содда ва қулай!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг