Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"Ҳозирги AI – бу шунчаки бошланиши" – DeepMind асосчиси технологиянинг келажаги ҳақида гапирди

Фото: Midjourney

DeepMind асосчиси Мустафо Сулаймоннинг фикрича, сунъий интеллект ривожланишининг ҳозирги босқичи чуқурроқ ўзгаришларнинг муқаддимаси холос.

Яқинда берган интервюсида у кейинги босқич фойдаланувчи томонидан белгиланган вазифаларни бажара оладиган интерактив AI бўлиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Сулаймон шунингдек, AIни тартибга солиш катта муаммо эмаслигига ишонч билдирди ва технологиядан инсоният манфаати учун фойдаланиш мумкинлигига ишонади.

DeepMind асосчиси AI ривожланишининг кейинги босқичи нафақат мулоқот қиладиган, балки аниқ вазифаларни бажарадиган ботларни яратиш бўлишини айтди. Унинг ишончи комилки, келажак босиш ва тугмаларга эмас, балки AI билан суҳбатларга асосланган интерфейсларга тегишли.

Сулаймон AIдан яхшилик учун фойдаланиш мумкинлигига шубҳа қилмайди. Tехнология учун энг яхши фазилатларимизни акс эттириш ва қарорларни одамларга қараганда изчил ва адолатли қабул қилиш имкониятларини кўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг