Ҳар йили бўлиб ўтадиган халқаро “UN PUBLIC SERVICE FORUM” 2025 йилда Самарқандда ўтказилиши эълон қилинди
Жорий йилнинг 24-26.июн кунлари Жанубий Кореяда “UN PUBLIC SERVICE FORUM” форуми ташкил этилган тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги вакиллари иштирок этди.
Тадбирнинг энг муҳим воқеаси ушбу халқаро тадбир 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Буни UNDESA раҳбари-БМТнинг Бош котиби ўринбосари Ли Сзянхуа эълон қилди.
Форумнинг ёпилиш маросимида Вазир Ш. Шерматов ўз нутқи билан иштирок этиб, Самарқандда ўтадиган тадбирни юқори савияда ташкил этилишини таъкидлаб, иштирокчиларни Самарқандга таклиф қилди. Шу билан бирга, ушбу форумни Ўзбекистонда юқори даражада ўтказилишига билдирилган эътирофга ўз миннатдорчилигини билдирди.
“UN PUBLIC SERVICE FORUM 2024” тадбирининг ёпилиш маросимини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter