Ҳаммани ҳофизга айлантирадиган нейротармоқ
Songr тармоғи сунъий интеллект орқали қўшиқ яратиш мумкин бўлган хизматни ишга туширди. Нейротармоқ бир вақтнинг ўзида трекнинг мусиқасини ҳам, овозини ҳам ёзади.
Хизмат бепул ва уни тўғридан-тўғри браузерингизда очишингиз мумкин.
Бу учун Songr веб-сайтига киринг ва қўшиқ услубини танланг: поп, хип-хоп, рок дегандек. Қўшиқ услуби устига курсорни олиб келсангиз, матн киритиш ойнаси пайдо бўлади. Бу ерга истагингизни ёзасиз, масалан, "Туғилган кун қўшиғи". Сўровингизни инглиз тилида киритишни унутманг.
Қўшиқ матнини ёзинг. У қанча кўп бўлса, мусиқа шунча узоқ давом этади. Овоз турини танланг: эркак ёки аёл. Одатда треклар 10 сония ичида тайёр бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter