Google код ёзадиган сунъий интеллект чиқариб, дастурчиларни ишсиз қолдирмоқчи

Google дастурларни мустақил ёзадиган сунъий интеллект устида ишламоқда. Бу зўр, фақат бир муаммо бор: у тўлиқ ўзини оқласа, бутун дунё дастурчилари ишсиз қолиши мумкин.
Дастур коди генератори нейротармоқ базасида бўлади. Лойиҳа ҳозирча Pitchfork деб номланмоқда ва катта жамоа меҳнат қилмоқда. Гуруҳга эса йиллаб компаниянинг махфий Х бўлимида ишлаётган Оливия Хатальски раҳбар саналади. (Google Glass кўзойнаги унинг иштирокида ишлаб чиқилган).
Компания яратаётган сунъий интеллект кодни ўзи ёзади ва такомиллаштиради. Чунки унга дастурлаш услублари ва янги код ёзишга оид билимлар яхшилаб ўргатилган бўлади. Жараён мутахассислар аралашувини талаб қиилмайди.
Лойиҳа қайси босқчига етиб келгани ҳақида маълумот берилмади. Агар у ишга тушса, нафақат дастурчилар, балки гигант компаниялар ҳам доғда қолиши тайин. Масалан, Amazon тақдим этган Honeycode хизмати чиппакка чиқади. (У дастур кодини ёзмасдан илова яратишга ихтисослашган).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter