Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гапира олмайдиган беморларнинг нутқ қобилияти тикланди

Гапира олмайдиган беморларнинг нутқ қобилияти тикланди

Фото: Gipermed

Америкалик нейробиолог, нейрохирург ва муҳандислар ҳамкорликда нутқ протези ишлаб чиқишди. У одамнинг мия сигналларини улар айтмоқчи бўлган нарсага айлантира олади.

Янги технология неврологик касалликлар туфайли гапира олмайдиган одамларга мия-компютер интерфейси ёрдамида мулоқот қилиш қобилиятини тиклашга ёрдам беради.

Ушбу лойиҳа учун жамоа 256 та микроскопик мия сенсорларини почта маркаси ўлчамидаги эгилувчан елим воситага жойлаштирдилар. Сўнг имплантларни синаб кўриш учун тўрт нафар беморни жалб қилишди.

Иштирокчилар бир қатор маъносиз товуш бирикмаларини эшитдилар ва кейин ҳар бирини баланд овозда айтдилар. Қурилма ҳар бир беморнинг нутқ мотор кортексидаги фаолликни қайд этиб, лаб, тил, жағ ва ҳалқумни ҳаракатга келтирувчи юзга яқин мушаклар ишини мувофиқлаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг