Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказилди

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказилди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашди.

Учрашувда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар Ўзбекистоннинг кўп жабҳаларда жадал ривожланиш йўлида эришаётган, аҳоли турмушини сезиларли даражада яхшилаган ютуқлари, жумладан, рақамли технологиялар соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади.

Ўз навбатида, вазир Ш.Шерматов вазирликнинг асосий мақсадларидан бири ёш авлодни тайёр иш ўринлари билан таъминлаш, бу орқали уларни юртимизда туриб, юқори маош олишлари учун имконият яратиш эканини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш имкониятлари чеклангани боис вазирлик АКТ соҳасини фаол ривожлантираётгани, бу эса АйТи-хизматлар экспорти кўрсаткичларини жадал оширишга хизмат қилаётгани айтиб ўтилди.

Ўз навбатида, соҳани ривожлантириш учун амалга оширилаётган дастурлар, жумладан, “One Million Uzbek Coders” лойиҳаси ҳақида маълумотлар берилди.

Вазир Ш.Шерматов Европа бозорининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Европа давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, учрашувда телекоммуникация йўналишида ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, олис ҳудудларни замонавий йўлдош алоқаси тизими ёрдамида юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш бўйича ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш масалалалари муҳокама қилинди.

Якунда томонлар учрашув учун бир-бирига миннатдорчилик билдириб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва яқин келажакда қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширилишига умид билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг