Вазир Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси бўйича президенти билан учрашди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси бўйича президенти Стивен Йи билан учрашув ўтказди.
Учрашув АКТ академиясининг минтақадаги фаолиятининг 10 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтди.
Учрашувда Huawei компаниясининг таълим ташаббуслари асосида Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги истеъдодларни тайёрлаш бўйича муваффақиятли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ёш авлодни илғор технологияларни ўрганишга жалб қилиш ва минтақа талабалари учун йирик тадбирларни ўтказиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter