Эртага Vivo S17 сериясининг тақдимоти бўлиб ўтади

Асосий версия 1,5К (1260х2800) ўлчам ва 120 Гц янгиланиш тезлигига эга 6,78 дюймли дисплей билан жиҳозланган. AMOLED матрицаси 1,07 миллиард рангни қўллаб-қувватлайди.
Хотира конфигурацияси эса қуйидагича: оператив хотира 8/12/16 ГБ ва ички дискда 128/256/512 ГБ. Ҳар бир қурилмада 80 ваттли тез зарядлашни қўллаб-қувватловчи 4505 мА/соатли аккумлятор мавжуд.
Асосий камера икки томонлама: асосий сенсор Sony IMX766V (50 Мп, OIS) ва ультра кенг IMX 355 (8 Мп, 119°).
Pro версияси эса MediaTek Dimensity 8200 чипсети билан жиҳозланган. Телефондаги юқорида тилга олинган бир жуфт фотодатчик 2х оптик масштабни таъминловчи 12 мегапикселли Sony IMX663 телефото камераси билан жиҳозланган.
Бундан ташқари, ультра сезгир спектрал сенсорга ҳам эга бўлиб, унинг ёрдамида фотосуратдаги ранглар аниқроқ акс этади. Технология ҳақида ҳозирча бошқа маълумот йўқ.
Vivo S17t версияси Snapdragon 778G + чипсетига эга бўлиши кутилмоқда. Бошқа функцияларга эса дисплейдаги бармоқ излари сканери, инфрақизил ва NFS киради.
Барча учта гаджет қора, яшил (Sea of Flowers) ва кўк рангларда чиқарилади. Қурилмалар Android 13 операцион тизимида ишлайди.
Vivo брендига мансуб янги смартфонларнинг тақдимоти 31 май куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter