Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мингга яқин EPAM ходими Ўзбекистонни танлади

Мингга яқин EPAM ходими Ўзбекистонни танлади

Фото: "dev.bg"

Беларусликлар томонидан асос солинган EPAM Systems IТ–компанияси минг нафарга яқин ходимларини Россия ва Беларусдан Ўзбекистонга кўчирди, бу ҳақда Forbes нашри хабар берди. Компаниянинг 2019 йилдан бошлаб Тошкентда офиси мавжуд, шу билан бирга IT-парк резиденти ҳисобланади. Aввалроқ EPAM Systems Украинадаги «махсус операция» туфайли Россияни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.

«Ўзбекистон учун очилган чатимизда 600га яқин одам бор, демак, мингга яқин ходим кўчиб келганини айтиш мумкин», – дейди компания ходимларидан бири.

EPAM вакили София Одинцова эса компания ходимларининг Ўзбекистонга кўчирилгани ҳақида изоҳ бермаган. Маълумотларга кўра, компаниянинг Ўзбекистондаги филиали 2019 йилда очилган, 2021 йил ўрталарига келиб унда 150 га яқин мутахассис ишлаган.

Хабарларга кўра, Ўзбекистондан ташқари, ишлаб чиқувчи ўз ходимларига яна 10 га яқин давлатга кўчиришни таклиф қилмоқда. EPAM ходимларининг релокациясидаги машҳур йўналишлар орасида Грузия ва Aрманистон ҳам бор.

EPAM Россияни тарк этиш билан боғлиқ қарорини апрель ойининг бошида эълон қилган эди.

Маълумот ўрнида, EPAM Systems 1993 йилда AҚШда беларуслик тадбиркорлар Aркадий Добкин ва Леонид Лознер томонидан ташкил этилган. Компания штаб-квартираси Қўшма Штатларда жойлашган бўлиб, шунингдек 40 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг