Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг яхши аккумуляторга эга смартфон

Энг яхши аккумуляторга эга смартфон

Фото: gizmochina.com

DxOMark мутахассислари янги Honor’ни баҳолаб, уни аккумуляторлар рейтингида биринчи ўринга қўйишди. У яна нималарни таклиф қилади?

5100 мA/соат аккумуляторга эга Honor Magic5 Lite энг яхши деб топилди. У аккумулятор ишлашининг барча жиҳатларида, жумладан автономия, зарядлаш ва самарадорлик жиҳатидан устундир.

Смартфон тегишли тестларда 152 балл тўплаган. Ўртача фойдаланиш билан биргина зарядланишда 3 кундан ортиқ, максимум фойдаланишда эса деярли 2 тўлиқ кун давом этди. Унинг аналоглари бунга қодир эмас.

Катта батарея YouTube - 24 соат, ТикТок - 19 соат томоша қилиш имконини беради. Зарядлашсиз 11 соатгача ўйнашингиз мумкин. 40 Вт қувватга эга Honor SuperCharge технологияси туфайли заряд тезда тўлдирилади.

Honor Magic5 Lite техник хусусиятлари

  • Экран: 6,67 дюйм, AMOLED 2400 х 1080 пиксел, 120 Гц;
  • Процессор: Snapdragon 695;
  • Камера: асосий 64 МП, ультра кенг 5 МП, макро камера 2 МП/олд камера 16 МП;
  • Аккумулятор: 5100 мA/соат, 40 Вт тез зарядлаш;
  • ОТ: MagicUI 6.1 (Android 12 асосида).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг