Snapdragon 8 Gen 3 ва сунъий йўлдош алоқасига эга биринчи смартфон
Интернетда Honorнинг бўлажак флагмани – Magic6 Pro акс этган сурат пайдо бўлди. Янги маҳсулот сунъий йўлдош алоқасини қўллаб-қувватлаши ва Snapdragon 8 Gen 3 процессордаги биринчи моделга айланиши расман тасдиқланган.
Ушбу модел ҳақида ҳозирча махсус техник тафсилотлар йўқ. Фақатгина қурилма 1 дюймли оптик форматдаги 50 мегапикселли OmniVision OV50K янги сенсорини олиши айтилди. Шунингдек, Porsche дизайни келажакдаги флагманнинг юқори версиясида қўлланилади. Смартфон тақдимоти 2024 йил январида бўлиб ўтиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter