Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Honor Magic6 ва Magic6 Pro флагманлари тақдим этилди: 180 Мп перископ-камерадан йўлдошли алоқагача (фото)

Honor Magic6 ва Magic6 Pro флагманлари тақдим этилди: 180 Мп перископ-камерадан йўлдошли алоқагача (фото)

Фото: Honor

Honor компанияси Magic6 флагман смартфонлари туркумини (Magic6 ва Magic6 Pro) тақдим этди.

Honor Magic6 ва Magic6 Pro смартфонларида 6,8-дюймли, четлари қавариқ, 2800 × 1264 пикселли OLED-дисплейлар ўрнатилган. Экранлар 1 Гц дан 120 Гц гача динамик янгиланиш частотасига эга бўлиб, ёрқинлиги автоматик режимда 1800 кд/м2, HDR-контент ишлатилганида 5000 кд/м2 гача.

Ҳар икки смартфонда селфи-камера автофокусли 50 Мп сенсордан иборат бўлиб, сониясига 30 кадрли 4K-видео олиш имконини беради. Magic6 Proда юзга қараб смартфонни қулфдан чиқариш учун қўшимча ToF-сенсор ўрнатилган.

Magic6 Pro орт камералар мажмуаси: асосий сенсор — 50 Мп, OmniVision OVH9000, оптик стабилизация, лазерли автофокус, ўзгарувчи диафрагмали (f/1,4–2,0) объектив; 180 Мп сенсорли перископик телеобъективли модул (f/2.6), оптик стабилизация, 2,5 баравар оптик ва 100 баравар рақамли зум (катталаштиргич); кенгформатли тасвирлар учун автофокусли ва f/2.0 оптикали 50 Мп сенсор.

Magic6 Pro асосий камерасида сониясига 60 кадрли 4K ҳамда сониясига 240 кадрли 1080p видеолар тасвирга олиш мумкин.

Magic6 орт камералар мажмуаси: асосий сенсор — 50 Мп; телеобъектив — 32 Мп; кенгформатли тасвирлар учун 50 Мп сенсор.

Magic6да ҳам худди Magic6 Proдаги каби асосий камерада сониясига 60 кадрли 4K ҳамда сониясига 240 кадрли 1080p видеолар тасвирга олиш кўзда тутилган.

Ҳар икки смартфон MagicOS 8.0 қобиқли Android 14 операцион тизимида ишлайди. Смартфонларда 12 ёки 16 Гб оператив хотира ўрнатилган. Magic6 512 Гб гача, Magic6 Pro 1 Тб гача ички хотирага эга.

Honor Magic6 5450 мАс сиғимли батареяга эга, тезкор қувватлаш технологияси: симли — 66 Вт, симсиз — 50 Вт. Honor Magic6 Pro 5600 мАс сиғимли аккумулятор билан таъминланган, тезкор қувватлаш технологияси: симли — 80 Вт, симсиз — 66 Вт.

Иккала смартфонда ҳам Wi-Fi 7 ва Bluetooth 5.3 технологияси қўлланилган.

Magic6 Proнинг ўзгача хусусияти — икки томонлама йўлдошли алоқани қўллайди, нафақат SMS йўллаш, қўнғироқ қилиб гаплашиш ҳам мумкин. Смартфонларда бошқа техникаларни бошқариш учун инфрақизил порт (ИК-порт) мавжуд, телефонлар IP68 стандартидаги (чанг ва сувдан) ҳимояга эга.

Honor Magic6 ва Magic6 Pro смартфонлари қора, яшил, кўк, бинафшаранг ва оқ корпусларда чиқарилади.

Нархи (Хитойда):

Magic6

  • 12/256 Гб — $620;
  • 16/512 Гб — $696

Magic6 Pro

  • 12/256 Гб — $793;
  • 16 Гб/1 Тб — $933

Смартфонлар 18 январдан Хитойда сотувга чиқади. Глобал савдолар ҳақида кейинроқ хабар берилиши айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг