Энди сиз юрган йўлингизда электр энергияси ишлаб чиқаришингиз мумкин!
Тиниб-тинчимаган японияликлар ҳаттоки одамларнинг босган қадамидан ҳам электр энергияси ишлаб чиқаришмоқда.
Дунёга машҳур Токио метросида пиезоэлектрик технологиядан фойдаланган ҳолда, йўловчиларнинг оёқ товушларидан чиққан энергияни электр токига айлантириб фойдаланилмоқда.
Бундай электр энергияси станцияни қувватлантиришга ёрдам беради.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, магистраль йўллар ҳам ўтаётган транспорт воситаларининг тебранишларидан электр энергиясини ишлаб чиқарадиган пиезоэлектрик материаллар билан жиҳозланган.
Буларнинг барчаси кундалик трафикни қувват манбаига айлантиришга ёрдам беради.
Токиодаги Шибуя йўлаги дунёдаги энг гавжум пиёдалар ўтиш жойи деб ҳам номланади.
Бу ердан ҳар дақиқада минглаб одамларнинг барча йўналишларда кесиб ўтаётганини кўриш мумкин.
Бу эса инсон омили энергия ишлаб чиқариши учун ҳам қулай имкониятдир.
Айтингчи, бундай ажойиб технологиядан Ўзбекистоннинг айнан қайси гўшасида фойдаланиш мумкин?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter