Энди роботлар коинотда ҳам меҳнат қилади

"NASA" масофавий зондлаш сунъий йўлдошининг ёқилғи заҳирасини тўлдириш учун бир неча йил ичида Ер атрофи орбитасига роботни олиб чиқмоқчи.
Сунъий йўлдошни масофавий зондлаш аппарати "Landsat-7" бундан анча аввал - 1999 йилда ишга туширилган. У қанчалик долзарб вазифаларни бажармасин, ёқилғи тугаганида бир ишга ярамай қолади. "NASA" ушбу муаммонинг ечими сифатида орбитал робот хизматидан фойдаланмоқчи. Робот механик қўллари билан "Landsat-7"га уланади ва уни ёқилғи билан тўйинтиради.
Агар режа муваффақиятли амалга ошса, давлат ва хусусий лойиҳаларнинг муҳим бўғинига айланади. Бу туфайли орбитадаги сунъий йўлдошлар фаолияти ривожланади. Ўз навбатида, сунъий йўлдош ва метеорологик аппаратлар яратишда сифатни ошириб, нархни туширади. Зеро, мазкур ҳаракатлар космик станциялар ва фазо кемалари қурилишида илк қадамдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter