Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди пластик қадоқни ейиш мумкин...

Энди пластик қадоқни ейиш мумкин...

Фото: 4PDA

Гонконг университети тадқиқотчилари шаффоф ва биологик парчаланувчи қадоқлаш материали ишлаб чиқишди. Қизиғи, ушбу пластикни ейиш мумкин...

Материал учун асосий ашё сифатида Komagataeibacter xylinus бактериялари ажратадиган биоцеллюлозадан фойдаланилди.

Komagataeibacter xylinus — бактериал целлюлоза ишлаб чиқарувчи бактериялар. Ўсимликлардан олинувчи целлюлозадан фарқи, бактериал целлюлоза ферментация жараёнида ҳосил бўлади, бу эса дарахтларни кесиш, қишлоқ хўжалиги экинларидан фойдаланишга зарурат қолдирмайди.

Аксарият целлюлозали пластиклар сувни ўзига тортувчан, бу муаммони ҳал этиш учун янги ишланманинг таркибига сояли оқсиллар қўшиб, сиртига ёғга чидамли қоплам билан ишлов беришди. Олимларнинг айтишича, бу нисбатан осон жараён.

“Бактериал целлюлоза кенг синов ва тадқиқотлардан ўтди, хусусан, қадоқлашда ва ақлли плёнка сифатида фойдаланиш имкониятлари ўрганилди, бир марталик пластик қадоқлаш материаллари ўрнини боса олиш имкониятлари юқори баҳоланмоқда”, — деди тадқиқот муаллифи То Нгай.

Целлюлозали пластик инсон ҳужайралари учун зарарли эмас, бир-ики ой мобайнида тўлиқ парчаланиб емирилади.

“Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган материал ейиш учун яроқли бўлгани учун денгиз жониворлари учун хавф туғдирмайди. Келгусида бир марталик пластик қадоқларни кенг кўламда алмаштириши муминлиги экологик тоза қадоқлаш материаллари муаммосини ҳал этишга катта ҳисса қўшади”, — дейишмоқда тадқиқотчилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг