Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гонконг ўзининг ChatGPT аналогини синаб кўришни бошлади

Гонконг ўзининг ChatGPT аналогини синаб кўришни бошлади

Foto: Ferra

Гонконг ҳукумати ўз ходимлари учун ўзининг ChatGPT услубидаги воситасини синовдан ўтказмоқда, сўнгра у жамоатчиликка тақдим этилади.

Инновация, технология ва саноат вазири Сонг Донг радиоешиттиришда унинг идораси "Давлат хизматлари учун ҳужжатларни таҳрирлаш бўйича ҳамкорлик дастурлари" деб номланган сунъий интеллект (СИ) дастурини синовдан ўтказаётганини айтди. У бу йил уни бутун ҳукуматга тақдим этишни режалаштирмоқда.

Дастур Гонконг Фан ва Технология Университети бошчилигидаги Генератив СИ тадқиқот маркази томонидан бир қанча бошқа университетлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Ҳукумат Бош Ахборот департаментининг маълумотларига кўра, дастурнинг ёзишга ёрдам бериш хусусиятлари давлат хизматчиларининг иш фаолиятини яхшилаш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш, таржима қилиш ва умумлаштиришга ёрдам беради. Дастурнинг маълумотлар базаси ва катта тил модели марказ томонидан мустақил ишлаб чиқилган.

Сунг Донг модел келажакда график ва видео дизайн каби хусусиятларни тақдим этишини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг