Дарахт экишга вақтингиз йўқми? Аммо бу "Яшил макон" ташаббусига ҳисса қўша олмаслигингизга баҳона бўла олмайди!

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан атроф-муҳитни асраш йилида юртимиз бўйлаб ҳозирда ташкил этилаётган "Яшил макон" умуммиллий дастури қизғин давом этмоқда.
Табиат ҳаммамиз учун керак, лекин, дарахт сотиб олиб, жой топиб, уни экиб ва парваришлаб боришга ҳаммани ҳам бирдек вақти ва имконияти йўқ бўлиши мумкин.
Шунинг учун давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда экология соҳаси мутахассислари билан ҳамкорликда ҳар бир инсон бемалол ўзига қулай йўл билан "Яшил макон" ташаббусига ҳисса қўшишига имконият яратмоқдамиз.
Ҳозирда Uztelecom ҳамда Mobiuz алоқа операторларининг мобил иловалари ёки Payme, Click вa Zoomrad тўлов тизимлари орқали дарахт экиш учун "Яшил макон" хайрия акциясини қўллаб қувватлашингиз мумкин. Бошқа операторлар ва тўлов тизимлари ҳам уланиб бормоқда.
Келажак учун бирга қадам ташлаймиз! Дўст ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг ҳамда ушбу хайрли акцияда бирга бўлинг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter