Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Чет тилларини биладиган ёшларимиз учун зўр имконият!

Чет тилларини биладиган ёшларимиз учун зўр имконият!

Фото: Digital.uz

Чет элга масофавий хизматлар кўрсатаётган компаниялар расмий фаолиятининг кенгайиши чет тилини биладиган ёшларимизга кўпроқ юқори даромадли иш жойларининг яратилишига имконият очяпти.

Авваллари Самарқанддаги чет элга масофавий хизмат кўрсатувчи компаниялар имкони борича расмий фаолият кўрсатмасдан ишлашга ҳаракат қилишар эди. Ўтган йили битта шундай тўйхонанинг ичида ёпиқ ишлайдиган BPO компаниясини расмий IT Park резиденти сифатида рўйхатдан ўтказишга кўндирган эдик. Кейин АҚШдаги ватандошлар билан қатор учрашувларда ҳам айнан расмий ишлашнинг норасмий ишлашдан афзалликлари ҳақида тушунтириб ўтдик.

Бу сафар Самарқандда 3 та янги рўйхатдан ўтган IT Park резиденти — BPO компаниялар фаолияти билан танишдик. Ҳаммаси инглиз тилида равон сўзлайдиган мутахассислар кераклигини алоҳида таъкидлашди.

Улар орасида UZB Freight Incнинг Самарқанддаги хизмат кўрсатадиган корхонаси “MAROKAND KHUMO SERVICES” MCHJ алоҳида эътиборга лойиқ, менимча. Биринчидан, АҚШдаги брендининг номидан ҳам ҳақиқий ватанпарвар инсонлар томонидан компания юритилиши эътиборни тортади.

Иккинчидан, улар хавфсизлик талаблари юқори бўлган товарларни ташишга ихтисослашгани сабабли бошқа умумий BPO компанияларидан кўра хизматлари ҳажми ўсишининг юқорироқлиги сабабли ҳозирги 40 дан зиёд ходимларини яқин йилларда 10 бараварга оширишни режа қилишмоқда. Улар фақат инглиз тилида равон сўзлашадиган, масъулиятли ва муомалали ёшларни излашмоқда.

Барча чет элдаги ватандошларимизни ҳам шу каби масофавий хизматларни кўпайтириш орқали ёшларимизга юқори даромадли иш ўринлари яратишга қаратилган Президентимиз Фармонлари билан берилган имкониятлардан фойдаланишга чақирамиз, батафсил.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг