ChatGPTга роман ёздирган ёзувчига мукофот беришди
Япониянинг энг нуфузли адабий мукофотларидан бири - Акутагава мукофоти совриндори, ёзувчи Риэ Кудан матбуот анжуманида унинг “Токио ҳамдардлик минораси” романи ChatGPT чат-ботидан фойдаланган ҳолда яратилганини тан олди.
Нейротармоқ билан суҳбатлар уни китобдаги диалогларнинг бир қисмини ёзишга илҳомлантирган. Роман келажакдаги Токио ҳақида ҳикоя қилади. Албатта, асар тўлиғича эмас, қисман сунъий интеллект ёрдамида ёзилган. Воқеалар ривожини Риэ Куданнинг ўзи ўйлаб топган. Аммо гап шундаки, у нейротармоқни ҳаммуаллиф сифатида кўрсатмаган.
Нуфузли Акутагава мукофотини топширувчи Япон адабиётини тарғиб қилиш ассоциацияси ҳозирча бу масалага муносабат билдирмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter