Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёзувчилар OpenAI ва Microsoftни интеллектуал мулкни ўғирлашда айбламоқда

Ёзувчилар OpenAI ва Microsoftни интеллектуал мулкни ўғирлашда айбламоқда

Фото: 3dnews

Ёзувчилар Николас Басбейнс ва Николас Гейжлар Манхеттен федерал судига Microsoft ва OpenAIга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилишди. Улар компанияларни ўз адабий асарларидан муаллифларнинг розилигисиз сунъий интеллект моделларини, жумладан, GPT оиласини ўқитиш учун фойдаланганликда айбламоқда.

Ёзувчиларнинг таъкидлашича, сунъий интеллект моделларини ўқитиш учун ноқонуний равишда ишлатилган. Улар Microsoft ва OpenAI муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган асарларни оммавий ва қасддан ўғирлаш билан шуғулланганини даъво қилишмоқда.

Сунъий интеллект воситалари сўзма-сўз такрорланадиган, синчковлик билан умумлаштирувчи ва ҳаттоки материалларнинг экспрессив услубига тақлид қилувчи матнларни яратиши мумкин.

Ушбу даъволар илғор технологияларни ривожлантириш учун интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишда аниқ қоидалар ва ахлоқий меъёрлар зарурлигини кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг