ChatGPT нейротармоғи дангасалик қилиб, секин ишлаяпти

ChatGPT чат-боти фойдаланувчилари сунъий интеллектда “ялқовлик” аломатлари пайдо бўлаётганидан шикоят қилишмоқда: баъзида саволларга жавоб беришни истамайди, секин ишлайди, айниқса, дастурий кодларни ёзиш сўралганда ноаниқликларга йўл қўймоқда. OpenAI мутахассислари ҳам муаммо борлигини тасдиқлашди, бироқ сабаби нимадалигини билишмаяпти, деб ёзди iXBT.
Компания вакиллари чат-ботда янгиланиш охирги марта 11 ноябрда қилинганини, шикоятлар эса орадан бирмунча вақт ўтиб келишни бошлашганини айтишмоқда. Бу шундан далолатки, чат-ботнинг ўзини ёмон тутиши дастурчиларнинг яқиндаги хатти-ҳаракатлари маҳсули эмас, балки мустақил равишда пайдо бўлган.
ChatGPT асосчилари сунъий интеллектдаги қусурлар унчалик ҳам аҳамиятли эмаслигини ва айрим масалаларнигина қамраб олишини таъкидлашмоқда. Улар ечимни топишга жиддий киришишган, аммо муаммо илдизини топиш ва уни тўлиқ бартараф этишга вақт кетишини ҳам инкор этишмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter