"Буни олтинчи синф ўқувчиси ҳам ясай оларди" — Sonyнинг янги консоли шундай баҳоланди

Digital Foundry лойиҳаси мутахассислари PlayStationнинг янги консоли — Project Qни танқид қилишди.
Sony уни май ойи охирида намойиш этди. Экспертлар ўйин қурилмасини таърифлашар экан, афзалликларини санаб беролмадилар. Айтишларича, компания у нега кераклиги, бошқалардан қай жиҳатлари билан ажралиб туришини тайинли тушунтирмаган.
Лойиҳа аъзоларидан бири Жон Линнеман "Буни олтинчи синф ўқувчиси ҳам ясай оларди. Консолда аввалгиларида учраган ўзига тортар жиҳатлар топилмайди", деди.
Project Q ихчам ўйин қурилмаси 1080 пикселга тенг IPS-экран, DualSense контроллерига эга. Мутахассисларнинг айтишича, янги ўйин қурилмаларининг чиқиши дастурчиларга муаммолар туғдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter