Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун — Халқаро маълумотларни ҳимоя қилиш куни

Бугун — Халқаро маълумотларни ҳимоя қилиш куни

Фото: Svettrade

Халқаро маълумотларни ҳимоя қилиш куни — АCМ (Ҳисоблаш техникаси ассоциацияси) ташаббуси билан 1988 йил 30 ноябрдан бери нишонланадиган байрам бўлиб, “Халқаро компютер хавфсизлиги куни” деб ҳам аталади.

Бу Роберт Моррис томонидан яратилган ва 1988 йил 2 ноябрда Массачусетс технология институти (MIT)да ишга туширилган компютер вируси эпидемияси билан боғлиқ. Ўшанда ARPANET компютерларининг оммавий инфекцияси юз берган эди.

Ушбу сана муносабати билан соҳа вакиллари ўртасида турли конференциялар ўтказилади, хавфсизлик тадбирлари муҳокама қилинади. Жумладан, вируслардан ва энг машҳур инфекциялардан ҳимоя қилиш усуллари кўриб чиқилади.

Хакерларнинг хавфли ҳаракатлари, онлайн фирибгарликлар авж олган бугунги кунда интернетдаги маълумотларни ишончли ҳимоялаш масаласи тобора долзарблашиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг