11 феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни
Аёл ва қизларнинг илм-фан билан тўлақонли фойдаланишлари учун тенг имкониятлар яратиш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Тараққиёт мақсадларидаги фан, техника ва инновациялар” тўғрисида резолюцияда 11 феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни деб эълон қилинган.
Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан IT соҳасида муваффақиятга эришаётган ёшлар билан интервю ташкил қилиб, уларни бошқа ёшларга ўрнак қилиб мотивация бериш, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, бир нечта лойиҳаларни амалга ошираётгани ҳам айнан хотин-қизларнинг илм-фандаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган.
Келгусида ҳам хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун грантлар эълон қилиш, IT соҳасида ўз ўрнини топишига яқиндан ёрдам бериш мақсадли режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter