Бу автобус эмас, робобус!

Кореяда ўзи бошқарадиган автобуслар ишлаб чиқарила бошланди. Робобуслар билан биринчи маршрут Чхонджу шаҳрида ишга туширилди.
Ҳозирча фақат иккита автобус хизмат кўрсатмоқда ва улар 6 та қатновни соат 12:00 дан 16:00 гача амалга оширадилар. Йўналиш узунлиги 22,4 км бўлиб, унда 8 та бекат режалаштирилган. Саёҳат қилиш учун сиз махсус дастурда рўйхатдан ўтишингиз ва QR кодни олишингиз керак.
Синов 3 ой давом этади. Автобуслар ҳозирча ҳайдовчи иштирокида бошқарилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter