Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болалар ақлли соатлари катталарникидан қимматми?

Болалар ақлли соатлари катталарникидан қимматми?

Фото: Ixbt.com

Garmin компанияси Bounce ақлли соатларини тақдим этди. Нархи бренднинг катталарга атаб чиқарган ақлли соатлари билан бир хил: 150 доллар. Шунга қарамай, харидорларини топади, деб умид билдиришмоқда. Чунки Garmin шу вақтгача болалар соатини ишлаб чиқармаган эди.

Соат GPS модули, LTE модеми билан жиҳозланган. У орқали бола турган жойни аниқ билиш ва алоқага чиқиш мумкин. Ақлли соат воситасида боланинг жисмоний фаоллиги кузатилади. Аппарат сувдан ҳимояланганлиги учун сузаётганини ҳам билиш мумкин. Фарзандингиз турган ҳудудини тарк этса, бу ҳақида хабар келади.

Ота-она ва бола ўртасида матнли ва овозли хабар алмашиш имконияти мавжуд. Контактга сақлаб қўйса, Bounce соатининг бошқа эгаларига ҳам хабар жўнатса бўлади. Шунингдек, SOS хабарлар функцияси ишлайди.

Экран диагонали 1,3 дюйм. Габаритлари 42 х 42 х 12,6 мм. Оғирлиги  37 г. Сувдан ҳимояга эга.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг