БМТ Бош котиби ўринбосари, Осиё ва Тинч океани минтақаси иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ташкилотининг Бош котиби билан қандай масалалар муҳокама қилинди?
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов куни кеча Остона шаҳрида ташкил этилган вазирлар конференцияси” доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Осиё ва Тинч океани минтақаси учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ташкилотининг Бош котиби Ибу Армида Алишахбана билан учрашди.
Учрашувда сўнгги икки йил мобайнида Рақамли технологиялар вазирлиги ва ташкилот ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирилди.
Жумладан, жорий йилнинг июль ойида Осиё ва Тинч океани минтақаси учун иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг АКТ маркази билан 40 га яқин давлат ходимлари учун рақамли кўникмаларни оширишга қаратилган семинар бўлиб ўтганлиги таъкидланди.
Келгусида бу борадаги ишларни янада кенгайтириш мақсадида рақамли иқтисоёт борасида давлат хизматчилари ва хусусий сектор учун тадбиркорларнинг рақамли компетенцияларини ошириш, шу жумладан, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, ҳозирги кунда Осиё ва Тинч океани минтақаси учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ташкилоти билан олиб борилаётган ишларни ва ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида, рақамли трансформация, инклюзив ва барқарор рақамли келажакни амалга оширишда биргаликда янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter