АйТидаги фаолиятини рақамли маркетинг жамоасини бошқаришдан бошлаган Моника АВАКЯН
"Онам билан мағлубият нима эканлигини билмаганман" — 26 ёшида онасига автомобил совга қилган қиз
АйТидаги фаолиятини рақамли маркетинг жамоасини бошқаришдан бошлаган Моника АВАКЯН
– Менинг АйТи соҳасидаги йўлим ноодатий бошланган. Университетни тамомлаганимдан сўнг банкда кредит бўйича мутахассис сифатида иш фаолиятимни бошладим. Бу менга бебаҳо тажриба орттириб, жуда кўплаб кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам берди.
Бурилиш нуқтаси
– Фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси устозим Фарруҳ билан учрашганимда бўлган. У мендаги салоҳиятни кўрди ва янги рақамли маркетинг жамоасини бошқаришни таклиф қилди. Бу ҳақиқий синов эди, сабаби менда бу соҳада умуман тажриба йўқ эди. Бироқ, қатъият ва ўрганиш истаги туфайли мен кўплаб реклама кампанияларини муваффақиятли бошладим ва рақамли лойиҳаларни бошқаришни ўргандим.
Кейинги муҳим босқич “Beeline Uzbekistan”даги фаолиятим бўлди, у ерда мен Agile муҳитида рақамли маркетинг билан шуғулландим.
Сўнгги бир ярим йил давомида Veon Adtech мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи бўлдим.
“Ҳар бир аёл учун ноёб макон яратишга интиламиз”
– Менинг IT Ladies билан боғлиқ бўлган амбициям жуда юқори. Биз ҳар бир аёл кўмак, маслаҳат ва илҳом топа оладиган ноёб макон яратишга интиламиз. Бизнинг яқин режаларимиздан доимий равишда маҳорат дарслари ва семинарлар ташкил этиш, етакчи соҳа мутахассисларини тажриба алмашиш учун таклиф қилиш, шунингдек, инновацион фикрлашни рағбатлантирадиган хакатон ва танловлар ўтказиш киради.
Шунингдек, тармоқни кенгайтириш ва етакчи АйТи-компаниялар ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни режалаштирганмиз. Бу бизнинг аъзоларимизга ўзларининг профессионал ўсиши учун зарур бўлган илғор тажриба ва ресурслардан фойдаланиш имконини беради. Режаларимизнинг муҳим қисми, аъзолар географик жойлашувидан қатъи назар, ўзаро мулоқот қилишлари, билим алмашишлари ва бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари мумкин бўлган онлайн платформа яратишдир.
«Онам билан мағлубият нималигини билмаганман»
Моника эришган муваффақиятларида онасининг ролини жуда юқори баҳолайди.
“Отамнинг ўлимидан сўнг онам ёлғиз бошлари билан мени оёққа тургаздилар, касб ўрганишимга, камолотга эришишимга ёрдам бердилар. Онам билан менда ҳеч қачон мағлубият бўлмаган, сабаби онам буни тажриба деб атаганлар. Онам бўлмаганида мен ҳеч нарсага эриша олмасдим”
Моника 26 ёшида онасининг 50 йиллик юбилейига автомобил совга қилган АйТи соҳасида муваффақиятли фаолият юритаётган қизлардан.
Ҳар бир аёл АйТи соҳасида юксак марраларни забт этишга қодир
Асосийси, орзу қилиш учун жасорат, доимий ўсиш истаги ва қобилиятга ишонч бўлиши лозим. Биргаликда биз ҳар ким ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятига эга бўлган адолатли ва инклюзив дунёни яратишимиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter