АйТи таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожлантирилмоқда

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари бошчилигидаги вазирлик делегацияси АҚШга хизмат сафарини амалга оширди.
Мазкур ташриф икки мамлакат ўртасида АйТи таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Делегация сафар давомида АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида бир қатор йирик компаниялар ва таълим ташкилотлари раҳбарияти, стартаплар жамияти ҳамда ватандошлар билан учрашувлар ўтказди, жумладан:
- ”Coursera” компанияси
- ”Stanford” университети
- ”Apple” компанияси
- ”Asia Foundation” фонди
- Silk Road Innovation Hub.
Учрашувларда:
➖Рақамли таълим йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
➖Давлат хизматчилари малакасини ошириш;
➖Маҳаллий стартапларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро бозорга олиб чиқиш;
➖Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси ва хотин-қизларга СИ технологиясини ўргатиш бўйича лойиҳаларни йўлга қўйиш;
➖АйТи ўқув марказлар фаолиятини ривожлантириш мақсадида хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
➖чекка ва олис ҳудудлардаги ёшларни замонавий касбларга ўқитишни кўз тутувчи рақамли контентларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувлар сўнгида Рустам Каримжонов Ўзбекистонда АйТи соҳасида яратилган қулай шароит ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берди ҳамда “ICTWeek - 2025” АКТ ҳафталигига таклиф этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter