Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АйТи-соҳасига қизиққан хотин-қизлар учун ташкил этилган учрашув қандай ўтди?

АйТи-соҳасига қизиққан хотин-қизлар учун ташкил этилган учрашув қандай ўтди?

10 сентябр куни ТАТУ университетида АйТи-соҳасига қизиққан хотин-қизлар учун учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда муваффақиятга эришиб келаётган соҳа вакиллари спикер сифатида иштирок этдилар. Жумладан, Super Dispatch компаниясининг Frontend дастурчиси Дурдона Бахронова; Stenford университетида 2-курс талабаси Фарангиз Муродий; Beeline Uzbekistan компаниясининг бизнес-таҳлилчиси Офтобойим Туляганова. Тадбир бир нечта асосий мавзуларга бағишланди:

Хусусан, иштирокчиларга Stenford, Harvard каби жаҳон миқёсидаги етакчи университетларга кириш ва 100 фоиз грант асосида таҳсил олиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, янги касб танлаш ва АйТи-соҳасида муваффақиятли карьера қуриш бўйича фойдали маслаҳатлар берилди. Иштирокчилар касб ўзгартириш жараёнида қандай йўналишларни танлаш мумкинлиги ҳақида ўргандилар.

Бундан ташқари, тадбир давомида дастурлаш билимларини ошириш ва АйТи-соҳасида муваффақиятга эришиш учун ҳамжамиятларнинг қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳақида суҳбатлар ўтказилди.

Тадбирда 60 дан ортиқ қиз ва аёллар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича батафсил маълумотга эга бўлдилар. Айниқса, Stenford университетига кириш ва касбни ўзгартириб, АйТи-соҳасига кириш каби мавзулар тингловчилар орасида катта қизиқиш уйғотди. Иштирокчилар нафақат катта билимларга эга бўлдилар, балки ўз соҳасида ҳамфикрлар билан алоқалар ўрнатдилар.

Тадбир давомида спикерлар томонидан хотин-қизларнинг АйТи соҳасида таълим олишлари учун www.udemy.com, www.coursera.org, www.stepik.org каби фойдали ҳаволалар улашилди. 

Ушбу тадбир иштирокчиларга АйТи соҳасида янги имкониятлар яратишда ва профессионал ривожланишда ёрдам берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг