Автомактаблар ёпилмоқда

Россияда кўплаб автомактаблар шу йил охиригача ёпилади. Бу ҳақида автомактаблар миллий ассоциацияси президенти Елена Зайцева хабар берди.
Асосий сабаб сифатида автомобиллар ва эҳтиёт қисмларнинг қимматлашиб кетиши кўрсатилди. 2022 йилгача автомактабларда ўқишга қизиқиш ҳар ҳолда сақланиб қолган эди. Бу йил баҳордан бўлажак ҳайдовчилар сони 50 фоизга қисқарди.
- Аҳвол шу даражага етдики, биз муаммога қарши курашолмадик, ҳеч қандай йўл билан мижозларимизни кўпайтиролмадик, - деди Е.Зайцева. Москва автомактаблар уюшмаси раиси Александр Ачкасовнинг айтишига кўра, 2010 йилданоқ автомактабларда ўқувчилар сийраклашиб қолган эди.
2005-2010 йиллар оралиғида Москвада 120 минг ҳайдовчи автомактабни битирган. Ҳозир бу рақам 70 мингтага тушиб кетди. Ўн йил олдин Россияда 14 мингта автомактаб фаолият юритган бўлса, айни вақтда уларнинг сони 7 мингтага етмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter