Автоҳалокатда "Tesla" ҳайдовчиси жон берди

"Tesla" ҳайдовчиси ўрта қаторда автомобилни дарҳол тўхтатгани учун автоҳалокат келиб чиқди ва ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди. Воқеа АҚШнинг Миссури штатида, 3 та машина иштирокида юз берди.
Полициячилар нега ҳайдовчи тезкор равишда бундай қарорга келганини аниқлолмаяпти. Тўлиқ ўрганиш учун компания компьютеридаги маълумотлар билан танишиш керак.
Агар у оддий машина бўлганида, оқибат бу даражага етмасмиди, деган фаразларни бермоқда. Чунки Tesla машиналари ўта серфункция бўлиб, баъзан ЙТҲга шароит туғдириши мумкин.
Автоҳалокатга учраган машина 2019 йилда ишлаб чиқарилган "Tesla Model 3" бўлиб, ҳайдовчи 74 ёшли эркак эди. Иштирокчи машиналар катта жабр кўрмаган, йўловчилари яқин орадаги шифохонага етказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter